Погба “бойваччалар” сафидан чиқиб кетди

  • 10 Jul 17:06
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед” билан ҳамкорлиги якунланган Поль Погба “Ювентус”га ўтишга қарор қилди. Турин клуби сафига қўшилиш учун франциялик юлдуз маошининг қарийб икки баравар камайишга рози бўлди.

Tecno

Погба Англия премьер-лигасида энг катта маош олувчи футболчилар қаторида эътироф этиларди. У манчестерликлар сафида ҳар ҳафта 350 минг евродан маош олаётган эди.

Манбаларнинг таъкидлашича, туринликлар қимматбаҳо футболчини эркин агент сифатида текинга қўлга киритганидан ташқари, ҳафтасига 180 минг евро эвазига тўп тепишга кўндирди.

Шу тариқа, Погба энг катта маош тўланадиган футболчилар сафидан чиқиб кетди.

Comments

You must be logged in to commet!