Пирло "Ювентус" бошқарувида илк совринини ютди!

  • 21 Jan 03:49
  • Javokhir Azimov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Италия Суперкубоги финал учрашуви бўлиб ўтди. Унда "Ювентус" ҳамда "Наполи" жамоалари ўзаро баҳс олиб борди. Ўйин туринликларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Tecno

Дастлабки гол 64-дақиқада Криштиану Роналду томонидан киритилди. Жарима майдони марказига етказиб берилган тўпни португалиялик футболчи дарвозага аниқ йўллади. Ўйин шу аснода давом этаётган бир пайтда, неаполликлар ҳужумга катта эътибор берди.

Ўз навбатида, бу ҳолат ҳимояда бўшлиқлар юзага келишига сабаб бўлди ва ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Альваро Мората қарши ҳужумда рақибни жазолади. Куадрадонинг узатмасидан кейин бўш қолган дарвозага тўп киритган Мората ўйинга якуний нуқтани қўйди.

Ушбу ғалаба туфайли "кекса сеньора" бош совринга эга чиқди. Маълумот учун, бу жамоа устози Андреа Пирлонинг мураббий сифатидаги илк титули ҳисобланади.

Comments

You must be logged in to commet!