
Пикенинг жамоаси "Пахтакор" аъзосини ўз сафига қўшиб олмоқчи
Ўзбекистон терма жамоаси ва "Пахтакор" клуби ярим ҳимоячиси Абдурауф Бўриев Европа клубида фаолиятини давом этириши мумкин. Футболчига ҳозирда 2 та клуб қизиқиш билдирмоқда
Грециянинг АЕК клуби ярим ҳимоячини диққат билан кузатмоқда. АЕК ўтган мавсум Греция лигасида 53 очко жамғарган ҳолда, чемпионатни 2-ўринда якунлаган. Клуб бу мавсум Конфренциялар лигасида ўйнаши ҳам мумкин. Ҳозирда улар саралаш босқичида ўз рақибини кутиб турибди.
Испания Сегунда жамоаси "Андорра" Бўриевни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Испания клуби Абдурауфни Жаҳон чемпионатида порлайдиган ёш истеътод сифатида кўрмоқда. Бу кубнинг президенти "Барселона"нинг собиқ ўйинчиси Жерард Пике ҳисобланади. Жамоа ўтган мавсум Сегундада 60 очко билан чемпионатда 4-ўринни банд қилган.
Эслатиб ўтамиз, Абдурауф Бўриевнинг "Transfermarkt" порталидаги қиймати 500 минг еврони ташкил қилади.
Фикрлар