PFL га янги қоида киритилди!

  • 7 январь, 21:54
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
BEPUL PROPAN

PFL асосчиси Донн Дэвис промоушенда тирсак зарбаси қонунийлаштирилганини эълон қилди. Илгари бундай ҳаракатларга фақат титул жангларида рухсат берилган.

“Янги йил - янги ўзгаришлар даври. Тирсак зарбасига рухсат сўрадингиз, марҳамат !!! Барча жангларда исталган вақтда қўллашингиз мумкин” – деб ёзди Дэвис ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, навбатдаги PFL турнири 25 январь куни Дубайда бўлиб ўтади. Мусобақанинг асосий тўқнашувида енгил вазн тоифаси чемпиони Усмон Нурмагомедов (18-0-1 N/C) ва ирландиялик Пол Хьюз (13-1) ўзаро жанг қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!