Педрига Иньестанинг рақамини беришди

CHERY AUTO

"Барселона" футболчиси Педри янги мавсумни 8-рақам остида бошлайди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди. 

Tecno

Ўтган мавсум бу рақамли либосларда Дани Алвес ҳаракат қилганди. 8 сони "Барселона" мухлислари учун доим Андреас Иньестани эслатиб туради. 

Бундан ташқари, бу рақам остида Гилермо Амор, Христо Стоичков, Альберт Селадес, Филипп Коку, Артур Мело ва Миралем Пьянич каби футболчилар тўп тепган. 

Педри шу вақтга қадар 16-рақамли либосда тўп тепиб келарди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!