
Педри мағлубиятдан кейин нималар деди?
Ла Лиганинг 8-турида "Барселона" "Севилья" меҳмони бўлиб, 4:1 ҳисобида мағлуб бўлди. Ўйиндан кейин Педри ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Бугун нима натоғри кетди? Ростини айтсам, кўп нарсалар. Улар анча ёпиқ ўйнашди ва биз буни ёриб ўта олмадик, ҳимояда шиддат етишмади. Хатоларимизни кўриб чиқишимиз, ва аниқки, мурабби билан уларни тузатиш устида ишлашимиз керак.
Биринчи таймни ёмон ўтказдик. Олдин бунчалик ёмон ўйнамагандик. ФИФА кунларидан кейин бу хатолар қайтарилмаслиги учун нимани яхшилашимиз кераклигини кўриб чиқишимиз керак", - деди ярим ҳимоячи.
Маълумот учун, "Барса"ни олдинда "Жирона", "Олимпиакос" ва "Реал"га қарши учрашувлар кутиб турибди.
Фикрлар