
"Пахтакор"нинг Остон Ўрунов жамоасига қарши ўйинида киритилган голларни томоша қилинг (Видео)
"Пахтакор" Туркия йиғини доирасида навбатдаги назорат ўйинида Россия премьер-лигаси вакили "Уфа" билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.
Беллашув рақибнинг тезкор голи билан бошланди. Бурчакдан узатилган тўпни Ботака яқин масофадан дарвозага аниқ йўллади. Шундан кейин ташаббус "шерлар" тарафига ўтди. Холматовнинг уринишидан сўнг тўпни россияликлар посбони қайтарди. 28-дақиқада чиройли уюштирилган ҳужумда Алибоевнинг узатмасидан кейин Рашидов мувозанатни тиклади - 1:1.
Ўйиннинг қолган вақти мобайнида тошкентликлар устунлик билан ҳаракат қилди. Бироқ рақиб дарвозасини ишғол қилиш насиб этмади. Шу тариқа, "Пахтакор"нинг иккинчи назорат ўйини дуранг билан тугади.
Учинчи назорат учрашуви 15 февраль куни "Динамо" Тбилисига қарши бўлиб ўтади.
Қуйида "Пахтакор" - "Уфа" учрашувида киритилган голларни томоша қилинг:
Фикрлар