"Пахтакор"нинг назорат ўйинида йирик ҳисоб қайд этилди

CHERY AUTO

"Пахтакор" бугун навбатдаги назорат баҳсида майдонга тушди. "Шерлар"га бу сафар "Дўстлик" рақиблик қилди. Беллашув Қибрайдаги стадионда ўтказилди.

Ўйинда пойтахтликлар 6:0 ҳисобида зафар қучишди. Голлар Эргашбоев дубль, Алибоев, Мираҳмадов, Холдорхонов ва Турғунбоев томонидан киритилди.  

"Пахтакор" - "Дўстлик" 6:0

Голлар: Эргашбоев 5, 22, Алибоев 31, Мираҳмадов 60-пен, Холдорхонов 71, Турғунбоев 89.

Эслатиб ўтамиз, "Пахтакор" 26 январь куни "Янгиер" билан куч синашганди ва ўшанда пойтахтликлар 2:0 ҳисобида зафар қучган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!