"Пахтакор" - "Динамо" учрашуви превьюси

  • 5 октябрь, 2024, 14:06
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Суперлига 21-турида "Пахтакор" Тошкентда "Динамо"га қарши майдонга тушади. "Шерлар" матбуот хизмати ушбу баҳс олдидан иккала жамоа ўртасидаги шу кунгача қайд этилган натижаларни келтириб ўтди.

Tecno

Ушбу жамоалар мамлакат чемпионатлари тарихида ўзаро 51 учрашувда тўқнаш келишган. Унда "Пахтакор" 39 ғалаба, 6 дуранг ва 6 мағлубиятни қайд этган. Рақиб дарвозасига 104 тўп киритилиб, 27 гол ўтказиб юборилган. Тошкентда ўтказилган 25 учрашувнинг 23тасида "Пахтакор" зафар қучган. Икки бор эса Самарқанд жамоаси устун келган. Ўзаро ўйинларда "шерлар"нинг энг йирик ғалабаси 6:0 ҳисобланади.

"Пахтакор" ва "Динамо" жамоалари ўртасидаги ўйин 6 октябрь, якшанба куни соат 14:00да "Жар" стадионида бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!