
"Пахтакор" - "Ал Садд". Эртага матбуот анжумани ва расмий машғулот ўтказилади
Эртага ҳар икки жамоа расмийлари иштирокида матбуот унжумани ташкил этилади. Аниқроғи, даставвал 14:00 да "Ал Садд" вакиллари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади.
14:30 да эса Шота Арвеладзе журналистларнинг саволларига жавоб қайтаради. Шунингдек, 17:00 да "Жар" стадионида "шерлар" ўзларининг расмий ўйин олди машғулотларини олиб боришади.
"Ал Садд" эса 19:00 да "Пахтакор" марказий стадионида машғулотларни бошлайди. Ҳар икки машғулотнинг дастлабки 15 дақиқаси ОАВ вакиллари учун очиқ бўлади.
Фикрлар