Асосий мазмунга ўтиш
Париж-2024 Паралимпия ўйинларида иштирок этадиган паралимпиячиларимиз сони яна 8 тага ортди!

Париж-2024 Паралимпия ўйинларида иштирок этадиган паралимпиячиларимиз сони яна 8 тага ортди!

Халқаро Паралимпия қўмитаси қошидаги Жаҳон пара атлетика ташкилоти Ўзбекистон спортчиларининг халқаро мусобақаларда қайд этган юқори натижалардан келиб чиқиб, Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинлари учун слотлар тақдим этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Ушбу слотлар қуйидагича тақсимланди:

Шахина Йигиталтева 
Наталия Семёнова 
Розия Эргашева 
Мадина Мухторова 
Махлиё Акрамова 
Мухаммад Рехсимов 
Маруфжон Муродуллаев 
Дониёр Ахмедов

Маълумот учун, Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларининг пара енгил атлетика мусобақалари 30 августдан 7 сентябргача “Stade de France” стадионида бўлиб ўтади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ