Париж-2024: 4 нафар пара сузувчимиз финалга йўл олди!

CHERY AUTO

Бундан бироз аввал эркаклар ва аёллар ўртасида S13 классида 100 метр масофага баттерфляй усулида сузиш бўйича саралаш баҳслари якунланди. Қувонарлиси, ушбу масофаларда стартга чиққан ҳамюртларимиз - Музаффар Турсунхўжаев, Кирилл Панков, Шохсанам Тошпўлатова ҳамда Муслима Одилова саралашни муваффақиятли ўтказиб, финал йўлланмасига эга бўлди. Яна бир вакилимиз Ислам Асланов эса ўз гуруҳида 6-ўринни эгаллади.

Tecno

Эркаклар ўртасида финал баҳслари бугун Тошкент вақти билан соат 23:09 да, аёллар ўртасидаги финал эса 23:15 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!