Паралимпия. Хусниддин Усмонов ҳам жаҳон кубогида шоҳсупага кўтарилди!

CHERY AUTO

Пара пауэрлифтингчиларимизнинг Тбилиси шаҳрида ўтаётган жаҳон кубогидаги муваффақияти давом этмоқда.

Tecno

Бугун эркаклар ўртасида -88 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Хусниддин Усмонов умумий 627 кг натижа билан бронза медалга сазовор бўлди.

Эслатиб ўтамиз, бунгача Грузия пойтахтидаги мусобақада аёллар ўртасида Рухшона Ўктамова олтин ҳамда эркаклар ўртасида Бекзод Жамилов бронза медални қўлга киритган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!