Пара камондан отиш терма жамоамиз Жаҳон чемпионатига йўл олди

  • 14 Jul 11:23
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Olimpics
BEPUL PROPAN

Жорий йилнинг 15-21 июль кунлари Чехиянинг Пьлзень шаҳрида пара камондан отиш бўйича Жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

Бугун пара камондан отиш бўйича терма жамоамиз аъзолари ушбу нуфузли мусобақада иштирок этиш учун Чехияга йўл олди. Айтиш керакки, пара камондан отиш спорт тури мамлакатимизда янги ривожланиб бораётган истиқболли спорт турларидан бири ҳисобланади ва бу жаҳон чемпионати спортчиларимиз учун дастлабкисидир.

Жаҳон чемпионатида қуйидаги спортчиларимиз иштирок этиши режалаштирилган:

Убайдулло Имомқулов

Жамшид Юсупов

Абдуваҳоб Қирғизбоев

Ойдиной Мансурова

Шоҳидахон Тўраева

Comments

You must be logged in to commet!