
Памуккаледа шахмат байрами!
Жорий йилнинг, 7-13 июль кунлари Туркиянинг гўзал Памуккале шаҳрида “Памуккале Интернатионал Чесс Тоурнамент” халқаро турнири бўлиб ўтади.
Ушбу нуфузли мусобақада дунёнинг 28 мамлакатидан қарийб 950 нафар шахматчи иштирок этади! Турнир А, Б, C ва Д тоифаларида ташкил этилган бўлиб, ҳар бир гуруҳда шиддатли баҳслар кутилмоқда.
Ўзбекистон шарафини 11 нафар иқтидорли шахматчимиз ҳимоя қилади. Мусобақанинг умумий мукофот жамғармаси — 1.000.000 турк лирасини ташкил этади!
Фикрлар