Ўзингдан кетма, бола!
Жорий мавсумда Бундеслига чемпиони “Бавария” сафида янги истеъдод соҳиби порлай бошлади. 17 ёшли ярим ҳимоячи Ленарт Карл ажойиб ўйинлари билан мухлис мутазассислар эътиборига тушди.
Карл барча турнирларда 11 та учрашувда иштирок этиб, Бундеслига ва Европа Чемпионлар лигасида голлари ҳисобини очишга муваффақ бўлди.
Ўз даврида “Бавария”да порлаган нидерландиялик Арьен Роббер ёш футболчига қимматли маслаҳатларини берди.
- Ленарт Карл ҳар қандай мақтовга сазовор, у ажойиб ўйинчи экан. Лекин у ҳозирги вазиятидан ўзига манфаат олиши керак.
Карл ҳар куни ўз устида ишлаши шарт ва “Мен ҳозир зўр ўйин ўтказдим, ҳаммаси жойида”, деган фикрга келмаслиги керак.
Ленарт машаққатли меҳнат ва машғулотлардан бўйин товламасин. Футбол чўққисида узоқ қолган буюк ўйинчиларнинг ҳаммаси шундай қилган. Чўққига чиқиш яхши, лекин юқори даражада қолиш бу умуман бошқа нарса, - деди Арьен Роббен.



Фикрлар