
"Ўзимни қўқонлик ҳис қила бошладим" ёхуд "Қўқон-1912" легионери билан шартномани узайтирди
"Қўқон-1912" сафига иккинчи даврада қўшилиб, ўз ўйинлари билан мухлислар кўнглидан жой олган Егор Кондратюк билан келишув икки йилга узайтирилди. Легионер футболчи жамоамизда 2026 йилнинг сўнггига қадар қолади.
Шу муносабати билан клуб матбуот хизмати Егор Кондратюк билан қисқа интервью ташкил қилди.
«Менимча ўтган мавсум яхши ўтди. Ярим мавсум давомида жамоа атиги биттагина мағлубиятга учрадик. Керакмас учрашувларда дуранг ўйнаб, кўплаб очколарни йўқотдик, бироқ вазифани баражардик.
Жамоага илк кунлардан киришиб кетдим. Ўзимни қўқонлик ҳис қилишни бошладим.
Жамоа Суперлигага йўл олганидан сўнг жамоа раҳбарияти билан кўришдик ва янги келишувга эришдик. Кетишдан маъно йўқ, деб ўйлайман. Чунки бу йил жамоа Суперлигада ўйнайди. Суперлига баҳсларида ҳам яхши ўйинларни кўрсатиб, жамоага фойдам тегишини истайман», - деб фикр билдири Кондратюк.
Фикрлар