
Ўзбекистоннинг энг кучли кўча жамоаси аниқланди
27 апрель куни 2025 Тошкент шаҳрида кўча футболи бўйича 4х4 форматдаги халқаро турнир - Red Bull Four 2 Score миллий босқичи якунланди. Жамоалар дарвозабонларсиз, қисқартирилган майдонда, шунингдек, ўзига хос гол тизими билан ўйнашди. Австрияда бўлиб ўтадиган жаҳон финалида мамлакат шарафини ҳимоя қиладиган “POSITIVE TM” жамоаси миллий чемпион бўлди.
Red Bull Four 2 Score - бу 4 дан 4 форматидаги кичик майдон футболтурнири, 10 дақиқа давомида ўтказилади, танаффуслар ва дарвозабонларсиз. Турнирнинг ўзига хослиги шундаки, ўйиннинг дастлабки ва охирги 60 сониясида киритилган голлар 2 очко келтиради. Бу йил чемпионат 25 дан ортиқ мамлакатларда ўтказилмоқда ва миллий чемпионлар сентябро йида Залцбург (Австрия) бўлиб ўтадиган жаҳон финалида ўзмамлакатларини ҳимоя қилиш имкониятига эга.
Ўзбекистондаги турнир ғолиби финалда тажрибали "YooToo 1" жамоасини3:0 ҳисобида мағлуб этган “POSITIVE TM” жамоаси бўлди. Энг яхши футболчилар номига 63 та жамоа даъвогарлик қилди. Турнир Тошкент шаҳридаги Юнусобод спорт мажмуаси ҳудудида бўлиб ўтди. Энди чемпионлар Ред Булл Фоур 2 Сcоре Австрия жаҳон финалидаЎзбекистон шарафини ҳимоя қилади.
“Ҳиссиётлар ажойиб! Ғалабадан жуда хурсандмиз. Финал ўйиниданташқари, маънавий жиҳатдан энг оғир баҳс дўстларимиз — "‘PROGRESS" жамоасига қарши ўйин бўлди”, — дейди "POSITIVE TM" жамоасининг 25 ёшли аъзоси Руслан Веклик. — “Таъқдир шундайтақозоси билан бугун биз чемпионмиз ва жаҳон финалида байроғимизучун фахр билан курашамиз!”
Ред Булл Фоур 2 Сcоре — барча даражадаги ўйинчилар учун қизиқарлифутбол турнирида иштирок этиш учун ажойиб имкониятдир. Бутундунёдан энг яхши жамоалар эштирок этадиган жаҳон финалиЗалтсбургда бўлиб ўтади ва улар “Ред Булл Залцбургнинг” уй стадионида ўйнашади.
Фикрлар