Ўзбекистонлик ҳакамлар жаҳон чемпионатида ишлайди

BEPUL PROPAN

Соҳил футболи бўйича жаҳон чемпионатида 16 та юрт терма жамоалари ғолиблик учун баҳс олиб боради.

Диққатга сазовор жиҳати шундаки, мундиал баҳсларида ҳамюртимиз Бахтиёр Намозов ҳакам сифатида учрашувларни бошқариб боради. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этиш жоиз, Осиёдан 4 нафар рефери жаҳон чемпионатига таклиф этилди. Улар – Иброҳим Ал Мансури (БАА), Суҳаими Мат (Малайзия), Шао Лианг (Хитой) ҳамда Бахтиёр Намозов (Ўзбекистон).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!