
Ўзбекистонга гол урган ҳужумчини чемпион жамоадан кетказишади
Жорий мавсум А Серияда чемпионлик унвонини сақлаб қолиш учун курашаётган “Интер” ёзда таркибида жиддий ўзгаришлар қилишни режалаштирган.
Асосий эътибор – ҳужум чизиғини ислоҳ қилишга қаратилади. Раҳбарият ҳужумчилар орасидан фақатгина Лаутаро Мартинес ва Маркус Тюрамга таркибдан жой кафолатлади.
Қолган форвардлар – Хоакин Корреа, Меҳди Тареми ва Марко Арнаутович ўзига янги жамоа излаши керак.
Бу уч футболчи мавсум давомида ҳаммасини қўшиб ҳисоблаганда жами олтита тўп киритди холос. Шулардан тўрттаси 36 ёшли Марко Арнаутовичга тегишли.
Шуниси қизиқки, Меҳди Тареми апрель ойидаги учрашувда 2026 йилги жаҳон чемпионатининг саралаш учрашувида Ўзбекистон миллий терма жамоаси дарвозасини икки бор ишғол қилиб, Эрон терма жамоасини мундиалга олиб чиққан эди.
Фикрлар