
Ўзбекистонда туғилган футболчи фаолиятини Премьер-лигада давом эттириши мумкин
Москванинг "Локомотив" клуби "Ганновер-96" ҳимоячиси Вальдемар Антонга қизиқиш билдирмоқда. "Чемпионат" тарқатган хабарга кўра, томонлар музокараларни бошлаб юборишган, аммо трансфер нархи борасида бир тўхтамга келишмаган.
Маълумот учун, 23 ёшли футболчи Ўзбекистонда, аниқроғи, Олмалиқда туғилган. Кейинчалик оиласи билан Германияга кўчиб кетган. У "Ганновер-96" тарбияланувчиси саналади. Жорий йилги мавсумда "Ганновер" сафида Бундеслигада 16 баҳсда майдонга тушди ва 8 та сариқ карточка хамда битта қизил карточка олди.
Фикрлар