Ўзбекистон терма жамоаси кучли рақибга имконият қолдирмади

  • 23 сентябрь, 2022, 12:52
  • Karim Xudayqulov
  • 2
  • Футбол
BEPUL PROPAN

Йиғин доирасида Жанубий Кореяда бўлиб турган Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионати иштирокчиси ҳамда Африканинг номдор термаларидан бири бўлган Камерунга қарши ўртоқлик учрашувида иштирок этди. 

Мазкур баҳсда вакилларимиз ишончли 2:0 ҳисобида рақибдан устун келди. Дастлаб, 24-дақиқада Ҳожимат Эркинов Шомуродовнинг ажойиб узатмасидан сўнг ҳисобни очди. 76-дақиқада Остон Ўрунов Одил Ҳамробековнинг пасидан сўнг фарқни иккитага етказиб қўйди. 

Эслатиб ўтамиз, Катанец шогирдлари навбатдаги ўртоқлик ўйинини Коста-Рикага қарши ўтказади. Ушбу беллашув 27 сентябрь санасига режалаштирилган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Sanjik
23/09/2022 13:07
Iskanderev blan boltaboyevsiz yutomidi katanes ikalasini termaga chaqirmadi dip hapa bup yurganla arazila ochildimi.
&
Sanjik
23/09/2022 13:05
a