Ўзбекистон Суперлигаси. "Навбаҳор" "водий дербиси"да ғалаба қозониб, турнир жадвали пешқадами бўлиб олди

CHERY AUTO

Ўзбекистон Суперлигаси 22-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Навбаҳор" учрашуви ниҳоясига етди. Унда меҳмонлар 2:1 ҳисобида зафар қучди.

Tecno

Наманганликларнинг икки голи Искандеров ва Марушич номига қайд этилди. "Йўлбарслар" сафида ягона голни Мусаев киритди.

Шу тариқа, "Навбаҳор" очколари сонини 43 тага етказиб олди. Жамоа айни пайт 1-поғонадан жой эгаллаган.

"Нефтчи" ҳисобида 26 очко мавжуд бўлиб, клуб сўнгги 10-поғонани банд этган.

  • 90+5'

    Ўйин тугади, азиз мухлислар! "Навбаҳор" ирода намойиш этиб, дербида 2:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. "Нефтчи" ҳам мардларча охиригача кураш олиб борди.

  • 90+2'

    "Нефтчи" бор эътиборини ҳужумга қаратмоқда.

  • 90'

    Учрашувга 5 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 88'

    "Навбаҳор" яхши ҳимояланмоқда ва рақиб ҳужумларини бартараф этмоқда.

  • 82'

    "Нефтчи" таркибида ўзгариш бўлди, жарохат олган Олимов ўрнига Сирожиддий Қўзиев , Иззат Абдуллаев ўрнига Суннатулло Абдулажонов майдонга тушди.

  • 78'

    Абдуллоҳ Олимовга тиббий ёрдам кўрсатилди.

  • 76'

    Ўйин асосан, майдон марказида кечмоқда.

  • 74'

    "Нефтчи" ҳисобни тенглаштириш мақсадида ҳужумга ўтмоқда.

  • 70'

    Болтабоевнинг зарбаси ноаниқ кетди.

  • 65'

    Темур Тўхтасинов ВАРга мурожат қилди ва эҳтимолий пенальтини кўриб чиқди. Барчаси жойида, ўйин давом этмоқда

  • 63'

    Аввалига Искандеровнинг зарбаси ҳимоячига тегиб қайтди, қайтган тўпни Зоран Марушич дарвозага аниқ йўллаб, ҳисобни 1:2 кўринишига олиб келди.

  • 63'

    ГОООООООООЛ! "Навбаҳор" иккинчи голини уриб, ҳисобда олдинга чиқиб олди.

  • 60'

    Навбахор таркибида ўзгаришлар. Дониёр Абдуманнопов ва Даврон Ҳошимов ўрнига Асадбек Жўрабоев ҳамда Сатанислав Андреев майдонга тушди.

  • 57'

    Марушичга тиббий ёрдам кўрсатилди. У майдонга қайтди. Ўйин давом этади.

  • 55'

    Тўраевнинг жарима зарбасидан берган узатмасидан сўнг тўп ҳеч кимга тегмай мадонни тарк этди.

  • 53'

    "Нефтчи" олдинга ўтишга ҳаракат қилмоқда.

  • 50'

    "Навбаҳор" тўп назоратига эгалик қилмоқда.

  • 48'

    Бурчакдан етказиб берилган тўпни Голбан дарвозага аниқ йўллай олмади

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45'

    Биринчи бўлимга бош ҳакам томонидан 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 45'

    Болтабоевнинг узоқ масофадан дарвозага йўллаган зарбасидан сўнг тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб етди.

  • 43'

    Бурчакдан етказиб берилган тўпни "Нефтчи" ҳимоячилари қайтаришга эришди

  • 42'

    Наманганликлар яна бир бурчак зарбаси амалга оширади.

  • 38'

    Қанотдан етказиб берилган тўпга Улуғбек Хошимов етиб кела олмади. Майдон эгаларида қулай вазият юзага келган эди.

  • 36'

    Мезбонлар таркибида мажбурий ўзгариш юз бериб, Фозил Мусаев ўрнига Абдуллоҳ Олимов майдонга тушди.

  • 28'

    ГООООООООООЛ! "Навбаҳор" жарима зарбасидан унумли фойдаланиб, ҳисобни тенглаштирди. Гол муаллифи - Жамшид Искандеров!

  • 25'

    Абдуманноповнинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

  • 24'

    Искандеровнинг жарима зарбасидан сўнг, тўпни мезбонлар  дарвозабони Евгений Конюхов ушлаб олди.

  • 20'

    Ухххх! Туропов жуда қулай имкониятдан фойдалана олмади, унинг зарбаси дарвоза тўсини ёнидан ўтиб кетди.

  • 18'

    ГОООООООЛ! "Нефтчи" учрашувда иккинчи голни киритган эди. Аммо бу вазиятда қоидабузарлик қайд этилди.

  • 14'

    Мирзоҳид Ғофуровга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 11'

    Диёр Туроповнинг зарбасидан сўнг тўп рақиб ҳимоячисига тегиб, майдон ташқарсига чиқиб кетди. Меҳмонлар бурчак зарбасини амалга оширади.

  • 9'

    Жаримадан етказиб берилган узатмадан сўнг тўпни "Навбаҳор" ҳимоячилари қайтарди.

  • 8'

    "Йўлбарслар" жарима зарбаси амалга оширади. Тўп олдида Адхамзода ва Тўраев.

  • 5'

    Голдан руҳланган "Нефтчи" вакиллари яна ҳужумга ўтмоқда.

  • 3'

    Қанотдан Адхамзоданинг етказиб берган тўпини Мусаев боши билан дарвозага жойлаб қўйди - 1:0.

  • 3'

    ГОООООООООЛ! Мезбонлар учрашувда ҳисобни очди.

  • 1'

    Учрашувга старт берилди,

  • *'

    Фарғона вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Хайрулла Бозоров ўз сўзида барча мухлисларни "Истиқлол" стадионининг реконструкциядан кейинги очилиши билан табриклади ҳамда ҳар икки жамоага омад ёр бўлишини тилади.

  • *'

    Ҳар икки жамоа вакиллари бугунги учрашув ҳакамлари бошчилигида ЎзПФЛ мадҳияси  садолари остида майдонга чиқиб келди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Neftchi
18/10/2022 23:36
Toʻgʻri Neftchi 14 oʻyinchiga qarshi oʻynadi shu gap chempionlikni ham kubugni ham tushingda koʻrasan terpila Babayan