 
                Ўзбекистон Суперкубоги. "Насаф" - "Андижон": Матнли трансляция
Айни дамда Ўзбекистон Суперкубоги доирасидиги "Насаф" - "Андижон" баҳси бўлиб ўтмоқда. Мазкур ўйиндан матнли трансляцияни сайтимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин.
- 90' Баҳс якунига етди. "Насаф" 72-дақиқадаги пенальтидан унумли фойдаланган Ҳусайн Норчаевнинг ягона голи эвазига ғалабани қўлга киритди 
- 90+2' "Насаф"да ҳам ўзгариш: 
 
 ⬇️ Муҳаммадиев
 ⬇️ Черан⬆️ Голбан 
 ⬆️ Абдираҳматов
- 90' Иккинчи бўлимга ҳакамлар 7 дақиқа қўшиб берди 
- 90' Драган Черан ҳам ҳакам томонидан огоҳлантирилди - сариқ карточка. 
- 75' "Андижон"да биттада 3 ўзгариш: Майдонга тушди: Дамир Темиров,Мирзад Меҳанович, Рустам Турдимуродов 
 Майдонни тарк этди: Алтин Крезиу, Илхом Абдуғаниев, Ислам Машуков
- 80' Ғуломов сариқ карточка билан жазоланди! 
- 83'"Андижон" футболчиси Абдувоҳид Ғуломов томонидан йўлланган зарба ноаниқ чиқди 
- 72' ГООООООООООЛ! Ҳусайн Норчаев пенальтидан унумли фойдаланди - 1:0. 
- 70' Илгиз Танташев ВАР текширувидан сўнг "Андижон" дарвозаси томон пенальти белгилади 
- 68' Ҳакам ВАР билан мулоқотда. Пенальти белгиланиши мумкин 
- 65' "Насаф" таркибида иккита ўзгариш: 
 
 Майдонни тарк этганлар: Чолович, Муҳитдинов
 
 Майдонга тушганлар: Хебай, Насруллаев.
- 59'Мозговой ажойиб пас билан тўпни Чоловичга узатди, бироқ футболчи вазиятни чўзиб юборди ва ноаниқ зарба берди 
- 55'Статистика билан танишинг: 
- 50'Эслатма: агар биринчи баҳснинг асосий дақиқалари дуранг ҳисобида якунланса, жамоалар тўғридан-тўғри пенальтидар сериясига ўтади. Қўшимча бўлимлар бўлмайди! 
- 45' Ҳакам иккинчи бўлимга старт берди. Ҳозирча ҳисоб ўзгаргани йўқ - 0:0. 
- 45' Беллашувнинг биринчи бўлимига 4 дақиқа вақт қўшиб берилди 
- 42'Ҳозирга қадар икки жамоа ҳам бир неча хавфли вазиятлар яратди. Бироқ, ҳисоб ҳали ҳамон 0:0. 
- 36'Бозоровнинг чап қанотдан жарима майдончаси ичига йўналтирган узатмаси "Андижон" дарвозабони Раҳимов томонидан бартараф этилди 
- 33'"Насаф" голга яқин келмоқда. Аввалига, Мозговойнинг зарбасида ҳимоячилар тўп йўлига тўғаноқ бўлган бўлса, Акмалнинг иккинчи зарбаси ноаниқ амалга оширилди 
- 28'Бектемир Абдуманнонов рақиб жарима майдони ичига кириб бориб узатма берди. "Насаф" футболчиси тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. 
- 25' Акмал Мозговой сариқ карточка билан жазоланди. Маълумот учун, бу баҳсдаги дастлабки карточка эди. 
- 26'Номинал мезбонлар бироз қўпол ўйнамоқда. Жамоа футболчилари 5 дақиқа ичида иккита қоидабузарлик амалга оширди 
- 21'Чоловичнинг қаноти яхши ишлаяпти. Жамоа бурчак зарбаси ишлаб олди 
- 17'Вохаликлар жарима зарбасидан хавфли вазият ярата олди ва зарба ҳам йўллади. Аммо тўп ноаниқ кетди 
- 14'Чоловичнинг жарима майдончаси томон узатмасидан сўнг "Насаф" футболчилари кичик паслар билан ўйнади, бироқ бунгача рақиб ҳимоячилари яхши ўйнади хавфни бартараф этди 
- 8'Дониёр Абдуманноповнинг дарвоза томон йўллаган зарбаси аниқ амалга оширилди. Аммо Неъматов қийинчилик билан бўлса-да тўпни қайтарди 
- 6' Водийликлар кетма-кет 2 та бурчак тўпидан унумли фойдалана олмади 
- 2'"Андижон"дан яна бир хавфли ҳужум бу сафар ҳужум Машуковнинг зарбаси билан якунланди. Жамоанинг дастлабки зарбаси ноаниқ амалга оширилди 
- 2'"Андижон" хавфли вазият юзага келтирди, бироқ ҳимоячилар ўз жойида 
- 1'Жамоалар таркиблари ва бош ҳакам билан танишинг: 
 
 "Насаф": Неъматов, Давронов, Ғайбуллаев, Мозговой, Черан, Муҳитдинов, Норчаев, Чолович, Муҳаммадиев, Бозоров, Эшмуродов"Андижон": Раҳимов, Маматказин, Ғуломов, Крезиу, Абдуғаниев, Машуков, Исмоналиев, Абдуманнопов, Тоиров, Ускокович, Абдуманнонов Бош ҳакам: Илгиз Танташев 
- 1' Беллашув бошланди! Ушрашув ҳаками Илгиз Танташев Суперкубок баҳсига старт берди. 



Фикрлар