Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган 51 ёшли боксчи профессионал рингга қайтмоқчи

  • 25 апрель, 2020, 13:38
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 1
  • Бокс
CHERY AUTO

 Супер оғир вазн тоифасидаги собиқ WBC чемпиони чемпиони Олег Маскаев профессионал спортга қайтишини таъкидлади.

Tecno

"Мен ҳозирнинг ўзида қайтишим мумкин. Лекин қизиқиш билдираётган инсонлар йўқ. Олег, мана сенга фалончи боксчи билан жанг қилишга тайёргарлик кўришинг учун икки ой муҳлат, деб айтадиган. Менга фақат қўнғироқ қилишиб, бир ҳафтадан сўнг жанг бўлади, иштирок этишни хоҳлайсанми?, дейишдан нари ўтишмаяпти. Ҳозир ҳар куни машғулотлар жараёнида иштирок этмаяпман. Агарда икки ой муҳлат беришганда эди, жангга тайёргарлик кўриб спорт формасига кириб олардим ҳамда маълум вақт чидаб берардим. Жисмоний тайёргарлик кўришим керак. Тирсагим безовта қилаётгани йўқ, умуртқа чурраларини даволашнинг эса, иложи йўқ. Шундай бўлса-да, тўғри ёндошилса, битта жанг туриб беришим мумкин", деди Маскаев

 Эслатиб ўтамиз: Ўз вақтида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиб, 1994 йил Осиё ўйинлари ғолиби, 1995 йил Жаҳон Кубоги совриндори бўлган 51 ёшли Маскаев профессионал боксда 46 жанг ўтказиб, 39 (28 нокаут) тасида ғалаба қозонган. У ўзининг охирги жанггини 2013 йилнинг ноябрь ойида Краснодар шаҳрида британиялик Дэнни Уильямсга қарши ўтказиб, ҳакамлар қарорига кўра, ғалаба қозонган эди.

                                                                                                                           Манба: Спорт-экспресс

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Илхомжон Исмоилов
27/04/2020 10:05
Олегжон 51 ёш булсайиз маза килиб чойни ичиб уйгинага дамни олинг энди ишти купайтирб майли ёшларга бериг рингни мурабилик килиб пенсиян ктуб энди