
Ўзбекистон кубогига қачон қуръа ташланади?
Жорий йилги Ўзбекистон кубоги мусобақасига 30 апрель ва 1 май кунлари старт берилади.
ПФЛ бош директори ўринбосари Диёр Имомхўжаев ўзининг телеграмдаги саҳифасида тарқатган хабарга кўра мамлакат кубоги баҳсига 18 апрель куни қуръа ташланади. Маросим шу куни “Спорт” телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатиладиган “Гол” кўрсатувида ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон кубогининг амалдаги соҳиби Олмалиқнинг АГМК клуби ҳисобланади.
Фикрлар