Ўзбекистон кубоги. Ярим финал учрашувлари 24 ноябрь куни ўтказилади

Ўзбекистон кубоги. Ярим финал учрашувлари 24 ноябрь куни ўтказилади

  • 0
  • Футбол

Ўзбекистон профессионал футбол лигаси мамлакат кубоги ярим финал учрашувлари ўтказиладиган стадионларни маълум қилди.

Дастлаб Ўзбекистон кубогининг ярим финал ва финал учрашувларини марказлаштирилган тизимда ўтказиш режалаштирилган эди. Бироқ мавсум тақвимидаги ўзгаришлар, халқаро мусобақалар ва стадионлар билан боғлиқ вазият сабаб режага ўзгартиришлар киритилди.

ПФЛ маълумотига кўра, ярим финал учрашувлари 24 ноябрь куни бўлиб ўтади. Унда «Андижон» «Локомотив» билан ОКМК стадионида, ОКМК эса «Навбаҳор» билан «Локомотив» стадионида куч синашади.

Финал учрашуви қаерда ўтказилиши ярим финал натижаларидан кейин аниқланади. Агар финалга Тошкент клублари йўл олса, ҳал қилувчи баҳс пойтахтда, водий жамоалари тўқнаш келадиган бўлса, Фарғонадаги «Истиқлол» стадионида ўтказилади.

Финал санаси ҳам кейинроқ эълон қилинади. Бунга «Андижон» клубининг Суперлигадаги плей-офф масаласи ҳали тўлиқ ҳал бўлмагани сабаб бўлмоқда. Агар жамоанинг плей-оффда иштирок этмаслиги аниқ бўлса ёки у финалга чиқа олмаса, ҳал қилувчи учрашув режалаштирилганидан эртароқ ўтказилиши мумкин.

SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ