Ўзбекистон Кубоги ярим финал. Превью: "Пахтакор" - "Динамо"

  • 24 сентябрь, 21:57
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Ўзбекистон Кубоги ярим финалида "Пахтакор" жамоаси Тошкентда "Динамо"ни қабул қилади.

Tecno

Клуб матбуот хизматининг ёзишича, Кубок баҳсларида ҳозирга қадар ўзаро 6 учрашув бўлиб ўтган. Икки марта уй-сафар ва икки бор битта ўйиндан иборат тўқнашувлар кузатилган. "Шерлар" уч ғалабага эришиб, икки бор дуранг ўйнашган ва бир мағлубият кузатилган. Беллашувларда қуйидаги натижалар қайд этилган:
2:2, 7:2
3:1
2:0, 2:2
2:3

"Пахтакор" "Динамо" дарвозасини 18 марта ишғол қилган ҳолда ўз дарвозасидан 10 тўп олиб чиққан. Асосий вақтда ғолиб номи аниқланмаган тақдирда қўшимча икки бўлим ва пенальтилар сериясига мурожаат қилиниши мумкин.

"Пахтакор" ва "Динамо" жамоалари ўртасидаги ўйин 25 сентябрь, пайшанба куни 18:00 да "Жар" стадионида бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!