 
                Ўзбекистон - Таиланд: Матнли трансляция
Осиё Кубоги-2023 3-саралаш босқичидан ўрин олган Ўзбекистон - Таиланд учрашуви старт олди.
Қуйида мазкур баҳсдан матнли трансляция эътиборингизга ҳавола этилади.
- 90+3' Учрашув якунига етди. Якуний ҳисоб - 2:0. Ўзбекистон 3-турда ғалабани расмийлаштириб қўйди. Ғалаба муборак, азизлар!!! 
- 90+2' Остон Ўрунов гол урган эди. Аммо эронлик ҳакам бу вазиятни ҳужумда фол деб қайд этди ва гол инобатга олинмади. 
- 90' Учрашувга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди. 
- 87'Вакилларимиз чиройли ўйнаб, тўпни ўзида назорат қилишга ҳаракат қилмоқда. 
- 83' Элдор Шомуродов ўз ўрнини Шерзод Темировга бўшатиб берди. 
- 81'Элдор Шомуродов гол уришига рақиб ҳимоячилари йўл қўймади. 
- 79' Умар Эшмуродовга тактик фол ишлатгани учун сариқ карточка кўрсатилди, 
- 77'Ойбек Бозоров жамоамиз учун стандарт вазият ишлаб берди. 
- 74'Майдонда кетма-кет ҳужумлар амалга оширилмоқда. Аммо голдан дарак йўқ. 
- 70'Элдор Шомуродов гол учун жуда қулай вазият юзага келтириши мумкин эди. Бироқ рақиб дарвозабони тўпни ушлаб олди. 
- 68'Жарима зарбасидан сўнг Шомуродовнинг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди. 
- 66' Игорь Сергеев ўрнига Сардор Собирҳўжаев, Жалолиддин Машарипов ўрнига эса Остон Ўрунов баҳсга қўшилди. 
- 64'Шомуродов тезкорлик билан рақиб жарима майдонига ёриб кирмоқчи бўлди. Аммо таиландлик ҳимоячилар уни кўпчилик бўлиб тўхтатиб қолди. 
- 61' Дилшод Саитов бошини ушлаб майдонда ётибди. У тиббий кўмакка муҳтож. 
- 58'Футболчиларимиз тўпни рақибга топшириб, асосий эътиборни қарши ҳужумларга қаратмоқда. 
- 55' Отабек Шукуровга сариқ карточка кўрсатилди. 
- 53'Таиланд футболчилари кескин пас билан ҳимоячиларимизни доғда қолдира олди. Шунга қарамай, якуний узатмага аниқлик етишмади. 
- 51' Вакилларимиз сафида ўзгариш. Азиз Турғунбоев ўрнига Ойбек Бозоров майдонга туширилди. 
- 50' Машариповдан навбатдаги хавфли зарба. Лекин рақиб посбони қийинчилик билан бўлсада, бу зарбани қайтара олди. 
- 48'Уххх. Ўткир Юсупов дарвозаси томон кучли ва шу билан бирга ноаниқ зарба берилди. 
- 46' Иккинчи бўлимга старт берилди. 
- 45+1' Биринчи бўлим якунига етди. Ҳозирча ҳисоб 2:0. Олдинда Ўзбекистон терма жамоаси. 
- 45' Сергеев рақиб дарвозабони билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди. Унинг сўнгги зарбаси жуда кучсиз чиқди ва посбон тўпни эгаллаб олди. 
- 43'Рақибларимиз сал қолса ҳисобни қисқартириши мумкин эди. Аммо ҳимоячиларимиз томонидан хавф бартараф этилди. 
- 41'Зотеев қанотдан узатма берди. Бироқ унинг паси ноаниқ кетди. 
- 39'Таиландликлар футболчиси бош билан тўпни дарвозага йўллади. Аммо унинг зарбаси ноаниқ. 
- 35'Азиз Турғунбоевга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. 
- 34'Турғунбоев ажойиб тарзда ҳимоячиларни алдаб ўтаётган эди. Бироқ якунда у мувозанатни йўқотиб, тўпни йўқотди. 
- 31'Ҳамюртларимиз ҳужум қилишда давом этмоқда. 
- 28'Таиланд жарима зарбасидан унумли фойдалана олмади. 
- 25'Қанотда рақиб футболчиларига нисбатан қўполлик ишлатилди. 
- 23' ГООООООООЛ! Азиз Турғунбоев Шомуродовнинг узатмасидан сўнг ажойиб тарзда дарвозани ишғол қилди. Ҳисоб 2:0. 
- 20'Рақибларимиз майда паслар билан мудофаа чизиғимизни ёриб кирмоқчи. Аммо ҳозирча барчаси бесамар кетмоқда. 
- 17' Яхши ривожланаётган ҳужумимиз офсайд сабаб якунига етди. 
- 15'Жалолиддин Машариповга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 
- 12'Машарипов қанотдан рақибларни алдаб, жарима майдончасига пас берди. Бироқ узатма ноаниқ бўлиб чиқди. 
- 10'Яна бир хавфли вазият! Элдор Шомуродовнинг зарбасига рақиб ҳимоячилари тўғаноқ бўлди. 
- 8' ГООООООООЛ! Жалолиддин Машарипов учрашувда ҳисобни очмоқда. У Элдор Шомуродовнинг узатмасини голга айлантирди. 
- 6'Таиланд вакиллари босиқлик билан тўп назоратига эътибор қаратмоқда. 
- 3'Шомуродов тўп учун курашдан сўнг майдонга йиқилиб тушди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилиши керак. 
- 1' Ўйинга старт берилди. Ўзбекистон оқ, Таиланд футболчилари кўк рангли либосларда ҳаракат қилмоқда. 
- *'Футболчилар майдонда. Учрашув старти учун ҳамма нарса тайёр ҳолатда. 



Фикрлар