Ўзбекистон - Иордания. Машҳур сайтлар баҳс натижасини тахмин қилди

  • 27 Jan 20:31
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Айни вақтда Қатарнинг Доҳа шаҳрида ўқув-йиғин машғулотларини давом эттираётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси назорат учрашуви доирасида Иордания билан куч синашади. 

Tecno

Мазкур ўйин биз учун назорат баҳси бўлишига қарамай, анча аҳамиятли саналади. Сабаби, бу сафар йиғинга чақирилганлар таркибда кўп ҳам имконият берилмайдиган футболчилар ва янги номлардан иборат. Қўшимчасига, термамиз мураббийлик постида ҳам ўзгариш бўлган. Ёшларимизни Олимпиадага олиб чиққан кучли тактик мураббий Темур Кападзе қўл остида миллий терма жамоамизни кўриш ҳам қизиқ бўлади. 

Бир неча машҳур сайтлар учрашувдаги тахминий натижаларни эълон қилди.

"SPORTSKEEDA" нашри мазкур баҳсда терма жамоамизнинг ғалабасига ишонмоқда: Ўзбекистон 3:1 Иордания

"SportsMole" ҳам ҳамюртларимиз зафар қучишини тахмин қилмоқда: Ўзбекистон 1:0 Иордания

Sports.uz сайти эса бугунги беллашув 2:0 ҳисобида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг фойдасига ҳал бўлишини тахмин қилмоқда.

 

Comments

You must be logged in to commet!