"Ўзбек Канелоси" юксак эътибордан хурсанд

  • 14 сентябрь, 2019, 19:58
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс
CHERY AUTO

Маҳоратли профессионал боксчимиз “Ўзбек Канелоси” номи билан машҳур Хусниддин Пўлатов чемпионлик жангидан сўнг, юртимизга қайтиб келди. Чармқўлқоп устасини ўзи туғилиб ўсган Андижон вилояти, Пахтаобод туманида тантанали равишда кутиб олишди. Туман ҳокимининг ўзи бошчилигида, ўзига хос тадбир уюштирилиб, боксчимизни нуфузли камарларни қўлга киритиши учун дуога қўл очиш баробарида омадлар тилаб қолишди.

Tecno

70319472_357011738520410_2693285240117395456_n

 “Албатта, бундай эътибордан бошим кўкка етди. Ўз ўрнида юксак даражадаги эътибор, эҳтиром учун барчага, жумладан, туман ҳокимига ҳам ўз миннатдорчилигимни билдириб қоламан”, -дейди Хусниддин Пўлатов.

69971222_357011375187113_886374781950099456_n

Эслатиб ўтамиз: Хусниддин 7 сентябрь куни жанубий кореялик Ин Дук Сеони мағлубиятга учратиб, 66 кгда WBA Asia камари соҳибига айланганди. Бир қанча муддат аввал, юртдошимиз 69 кг вазн тоифасида ҳам мазкур камарни қўлга киритишга муваффақ бўлган. 

70950945_357011505187100_2475335028737835008_n

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!