Отасига ўхшайдими? Буффоннинг ўғли А Серияда дебют қилди

  • 6 октябрь, 10:53
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Жаҳон футболи тарихидаги энг зўр дарвозабонлардан ҳисобланган Жанлуижи Буффоннинг ўғли Луи Тома Италия чемпионати А Сериясида дебют ўйинини ўтказди.

Tecno

Қизиғи шундаки, Жанлуижи Буффоннинг ўзи роппа-роса ўттиз йил муқаддам ушбу топ лигадаги биринчи учрашувида майдонга тушган эди.

Луи Тома Буффоннинг илк чиқиши “Болонья” ва “Пиза” ўртасидаги учрашувга тўғри келди. Болоньяликлар 4:0 ҳисобида олдинда бораётган учрашувда рақиб бош мураббийи Альберто Жилардино 77-дақиқада 17 ёшли Луи Тома Буффонни захирадан майдонга туширди.

Қанот ҳужумчиси позициясида ўйнайдиган Луи гарчи гол урмаган бўлса-да, фаол ўйнашга ҳаракат қилди.

Яна бир эътиборга молик жиҳати Луи Буффон халқаро миқёсда Чехия ўсмирлар терма жамоаси сафида учта учрашув ўтказган. Шунга қарамай, ёш футболчида кейинчалик Италия терма жамоасини танлаш ҳуқуқи ҳам бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!