Осиё ўйинлари. Бугун 4 нафар боксчимиз рингга кўтарилади
Хабарингиз бор, 22-31 октябрь кунлари Баҳрайн давлатининг Манама шаҳри ўсмирлар ўртасидаги III ёшлар Осиё ўйинлари комплекс мусобақаларига мезбонлик қилади. Бугунги баҳслардан 4 нафар боксчимизнинг жанглари ўрин олган.
-46 кг: Рухшонабону Ахадова - Шаирилле Порес (Филиппин);
+80 кг: Асадбек Султонбоев - Рахул (Ҳиндистон);
-50 кг: Назокат Мардонова - Ито Руна (Япония);
-46 кг: Абдуғани Ёрқинжонов - Лее Чангвоок (Жанубий Корея).
Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар бермоқда.



Фикрлар