Осиё чемпионати: Миразиз Мирзахалилов ҳиндистонлик боксчига қарши жанг қилди

  • 25 May 20:08
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Boxing
CHERY AUTO

Дубайда давом этаётган бокс бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионатининг бугунги кун дастуридан ўрин олган -57 кг вазн тоифасидаги вакилимиз Миразизбек Мирзахалиловнинг жанги ҳам ўз якунига етди. У чорак финал босқичида ҳиндистонлик Уддин Муҳаммадга қарши рингга кўтарилди.

Tecno

Жанг муросасиз тарзда бошланди. Чунки, ҳиндистонлик боксчи ҳам дастлабки раундда бўш келишни хоҳламади. Бироқ тажрибали вакилимиз қолган раундларда рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади. Якунда ҳакамларнинг қарорига кўра, 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Амалдаги жаҳон чемпиони ҳисобланувчи ушбу ҳамюртимиз шу тариқа, ярим финалга йўл олди. Олдинда яна 6 нафар боксчимиз ўз жангларини ўтказади.

Воқеалар ривожини бизда кузатиб боринг!

Comments

You must be logged in to commet!