Ўруновнинг жамоадошини АПЛга олиб кетишмоқчи

  • 19 декабрь, 2020, 15:38
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Москванинг "Спартак" клуби ярим ҳимоячиси Алекс Крал "Вест Хэм"нинг трансфер нишонига айланди. Бу ҳақда The Athletic нашри хабар бермоқда.

Tecno

Юқоридаги манбага кўра, “болғачилар” раҳбарияти давралар оралиғида жамоанинг марказий чизиғини кучайтиришни режалаштирмоқда ва бу борада айнан 22 ёшли чехиялик футболчини кўз остига олиб қўйишган.

Москва гранди ўзининг асосий футболчиларидан бирига айланган Крални сотишга тайёр. “Спартак” раҳбарияти унинг трансферини 18 млн еврога баҳоламоқда.

Алекс Крал жорий мавсум 20 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та голга ассистентлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!