Ўрунов Эронга қарши ўйнай оладими?

  • 08 Oct 18:23
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Персеполис" клуби футболчилари айни дамдаги ФИФА кунларида тўрт хил мамлакат шарафини ҳимоя қилиш учун мамлакатларига йўл олди. Клуб ушбу футолчиларига омад тилади. Булар: Остон Ўрунов (Ўзбекистон), Гиорги Голсиани (Грузия), Алексис Гундуз (Жазоир) ва Милад Муҳаммад (Эрон). 

Таъкидлаш керак, "Персеполис" ва Эрон терма жамоаси футболчиси Ҳоссейн Канони жароҳати боис Ўзбекистон ва Қатарга қарши беллашувларни ўтказиб юборади. 



Аввалроқ, Остон Ўрунов жароҳат олгани ва мазкур йиғинда термамизга ёрдам бера олмаслиги мумкинлиги ҳақида хабарлар чиқаётганди. Бироқ унинг ҳолати айни дамда барқарор ва футболчи термамизнинг бугунги машғулотларида иштирок этиш учун "ЖАР" ўйингоҳига етиб келган. 

 

Tecno

Comments

You must be logged in to commet!