Ўрунов асосий таркибда майдонга тушган учрашув ҳақида Тедеско нималар деди?

BEPUL PROPAN

Россия Премьер-лигаси 10-туридан ўрин олган "Спартак" ҳамда "Зенит" жамоалари ўртасидаги учрашув 1:1 ҳисобида ўз якунига етди. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида москваликлар бош мураббийи Доменико Тедеско беллашув ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Яхши ўйин гувоҳига айландик. Дастлабки 20 дақиқада жамоамиз тўпга эгалик қилди. Шундан сўнг, "Зенит" бизни ҳимояланишга мажбур этди. Ҳужумчиларга узатилган тўплар майдон марказида ушлаб қолинди. Етарлича кўп фол ишлатдик. 

Иккинчи тайм яхшироқ кечди. Ларссон ва Понседа имкониятлар юзага келди. Рақиблар ҳам гол уриши мумкин эди. Ҳисоб адолатли бўлди. Аммо у қадар қониқарли натижа бўлмади, ғалаба қозонишимиз мумкин эди", - деди Тедеско.

Comments

You must be logged in to commet!