
Ўртоқлик учрашуви. "Манчестер Юнайтед" "Эвертон" билан дуранг ўйнади
Рубен Аморим бошчилигидаги "Манчестер Юнайтед" ўртоқлик учрашувида "Эвертон" билан тўқнаш келиб, 2:2 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.
Дастлаб беллашувнинг 19-дақиқасида Бруну Фернандеш пенальтидан ҳисобни очди. Биринчи бўлим тугашига 5 дақиқа қолганда эса Ндиайе орадаги фарқни йўққа чиқазишга муваффақ бўлди. Иккинчи бўлимнинг 69-дақиқасида Мейсон Маунт ўзининг айланма зарбаси билан МЮни яна ҳисобда олдинга олиб чиқди. Бу гал орадан 6 дақиқа ўтиб мерсесайдликлар яна ҳисобни тенглаштирди (2:2).
Маълумот ўрнида, "қизил иблислар" Англия Премьер-лигасининг янги мавсумидаги илк тўқнашувини 17 август куни "Арсенал"га қарши ўтказади. Ушбу беллашув якшанба куни соат 20:30 да старт олиши режалаштирилган.
Фикрлар