Ўртоқлик учрашуви. "Интер" Д Серия клуби дарвозасига жавобсиз 8 та гол урди. Лукакудан покер

  • 12 август, 2019, 08:39
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

Янги мавсумга пухта тайёргарлик кўраётган Миланнинг “Интер” клуби кеча Италия Д Серияси вакили ҳисобланган “Виртус” клубига қарши баҳс олиб борди.

“Нерадзуррилар”нинг тўлиқ устунлигида кечган ўйин ҳисобда ҳам ўз аксини топли. “Интер” якунда 8:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Эътиборлиси, куни кеча миланликлар билан шартнома имзолаган бельгиялик ҳужумчи Ромелу Лукаку шу куни покер қайд этди.

“Интер” – “Виртус” 8:0

Голлар: Лукаку – 4, Весино – 2, Эспозито – 2.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!