"Омадли тақвим"нинг тўққизинчи сонида олти нафар ғолиб аниқланди

CHERY AUTO

Бугун  SPORTS.uz интернет нашри томонидан таъсис этилган "Омадли тақвим" совринли ўйинининг тўққизинчи сони бўлиб ўтди. 

Яхши биласиз, ўйинимизда иштирок этишни истаганлар 1 дан 36 гача бўлган рақамлар орасидан 6 тасини танлаб олиб, 5454 рақамига (UMS абонентлари 77777) юборишлари талаб этилади. Ғолиб эса  "Омадли тақвим барабани" ёрдамида аниқланади.

Унга кўра, барабан тўққизинчи сонда дастлабки рақам сифатида 1 ни танлади. Сўнгра қолган рақамлар кетма-кетлиги қуйидагича кўриниш ҳосил қилди - 10, 30, 29.

Бешинчи рақамни аниқлаш жараёнида барабан бизга 24 рақамини тақдим этди. Сўнгги рақамни топиш олдидан бизда ғолибликка даъвогарлик қилувчилар сони 3 тани ташкил этди. Аммо уларнинг ҳеч бири сўнгги - 25 рақамини топа билмади ва тўққизинчи сонда ҳам бош соврин эгаси аниқланмади.

Шундай бўлсада, барабан танлаган 1, 10, 30, 29, 24 ва 25 рақамларининг бештасини тўғри топган иштирокчилар сони 6 тани ташкил этди.

Энди эса ушбу олти нафар иштирокчига битта Redmi русумидаги смартфоннинг қиймати пул кўринишида тақсимлаб берилади.

raqam1

Бугунги сонда ғолиб бўлган иштирокчилар 

 +998 93 XXX-38-58

 +998 99 XXX-25-27

+998 90 XXX-53-75

+998 94 XXX-46-43

+998 90 XXX-20-19

+998 91 XXX-70-24

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Gaffarov Muzaffar
24/05/2019 16:44
G'oliblani tabriklaymiz.