Оливер Кан: “Хабининг ғоялари "Мадрид" клубига тўғри келмайди”

CHERY AUTO

"Бавария"нинг собиқ дарвозабони Оливер Кан Хаби Алонсонинг "Реал"даги фаолияти ҳақида фикр билдирди. 

Tecno

"Реалнинг ҳозир кўрсатаётган натижаларидан ҳайрон эмасман,чунки Хабининг ғоялари "Мадрид" клубига тўғри келмайди. Алонсонинг тизимли футболи ва позицион ўйинига асосланган ёндашуви ўзига хос футболчиларни талаб қилади. Аммо бу жамоада футбол услуби бутунлай бошқача. "Қироллик клуби"да футболчилардан эркинлик ва индивидуаллик талаб қилинади. Бу ерда футболчилар маълум бир тизимда ўйнашни истамайди асосий тушунмовчилик мана шунда", - деди германиялик собиқ посбон.

Эслатиб ўтамиз, Хаби Алонсо шогирдлари охирги 8 та учрашувнинг фақат 2 тасида ғалаба қозонган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!