
ЎФФ раҳбарияти иштирокида брифинг бўлиб ўтди (фото)
Пойтахтимиз марказида жойлашган "Wyndham Tashkent" меҳмонхонаси анжуманлар залида 2025/2026 йилги мавсум олдидан брифинг бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон футзал федерацияси президенти Бекзод Маматқулов, Олий лига жамоалари бош мураббийлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.
Матбуот анжуманида ЎФФ раҳбари мамлакат терма жамоаларини янги мавсумда кутиб турган муҳим мусобақалар ҳақида маълумот берар экан, уларнинг олдига қўйилган мақсад, вазифалар ҳақида тўхталди. Шунингдек, мамлакат миллий чемпионати, Ўзбекистон кубоги мусобақаларини юксак савияда ташкил этиш, жойларда футзални янада ривожлантириш, оммавийлигини ошириш бораси олиб борилаётган чора-тадбирлар, ҳаракатлар самараси юзасидан маълумот берди.
— Мамлакатимизда футзалининг оммавийлигини янада ошириш, истиқболли ва иқтидорли футзалчиларни танлаш ҳамда профессионал даражада тайёрлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш борасида Ҳукуматимиз, шахсан Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан кўрсатилаётган эътибор, муҳтарам юртбошимиз ташаббуси билан қабул қилинаётган қарорлар муҳим омил бўлмоқда.
— ФИФА, ОФК ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциацияси шафелигида футзалимиз мутлақо янги босқичга кўтарилмоқда. Мамлакатимиз футболи тарихда илк бор жуда нуфузли мусобақани ўтказиш ФИФА томонидан Ўзбекистонга ишониб топширилди. Футзал бўйича 2024-йилги Жаҳон чемпионати Ўзбекистонда муваффақият билан ўтказилди, — деб таъкидлади Бекзод Маматқулов.
Матбуот анжуманида мамлакат терма жамоалари мусобақалари тақвими, Олий лига жамоаларидаги ҳолат, ЎФФ ишчи гуруҳининг мамлакатимиз вилоятлари бўйлаб амалга оширган ташрифлари ва самараси, Ўзбекистон Суперкубогига тайёргарлик, мазкур учрашувга таклиф этилган жаҳон футболи афсоналари, улар иштирокида ташкил этиладиган тадбирлар тўғрисида ОАВ вакилларини қизиқтирган саволларига жавоб берилди.
Қуйида брифингдан фотолавҳаларни томоша қилинг:


.jpg)
.jpg)

.jpg)
.jpg)

.jpg)

Comments