
Одион Игало коронавирус сабаб МЮнинг Испаниядаги йиғинида иштирок этмайди
"Манчестер Юнайтед"нинг янги форварди Одион Игало жамоа билан Испаниядаги йиғинга бормайдиган бўлди. Ушбу вазиятга манкунианликлар бош мураббийи Уле-Гуннар Сульшер изоҳ бериб ўтди.
"Одион Хитойдан келганига кўп бўлмади, шунинг учун уни Манчестерда қолдиришга қарор қилдик. Агар у мамлакатни яна тарк этадиган бўлса, Англияга қайтишига рухсат берилмаслиги мумкин", - дейди Сульшер.
Маълумот ўрнида, Одион Игало "Шанхай Шеньхуа" клуби футболчиси ҳисобланади. МЮ уни қишги трансфер ойнаси вақтида мавсум сўнггигача ижарага олди.
Фикрлар