
Нурмагомедов енгилмас жангчига қарши октагонга кўтарилади
Умар Нурмагомедовга UFCдаги дебют жангида ким рақиб бўлиши маълум бўлди.
Америкалик енгилмас жангчи Хантер Азур Нурмагомедовга қаршилик қилади. Жанг 18 апрель куни Нью-Йоркда UFC 249 доирасида бўлиб ўтади.
Маълумот учун, Азур саккизта жанг ўтказиб, барчасини ғалаба билан якунлаган.
Эслатиб ўтамиз, UFC 249да Хабиб Нурмагомедов ва Тони Фергюсон қарама-қаршилиги бўлиб ўтади ва ҳамюртимиз Маҳмуд Муродов ҳам UFCдаги учинчи жангини америкалик Робертсонга қарши ўтказади.
Фикрлар