Николас Жексон "Бавария"га ижара асосида ўтди

CHERY AUTO

Мюнхеннинг "Бавария" клуби "Челси" ҳужумчиси Николас Жексонни ижарага олди. Аввалроқ хабар қилинганидек, келишув қиймати 16,5 миллион евронни ташкил этади. 

Tecno

Агар 24 ёшли форвард белгиланган миқдорда ўйин ўтказса, немислар уни 65 миллион еврога тўлиқ сотиб олиш имкониятига эга бўлади. Шунингдек, "аристократлар" футболчи кейинчалик сотилганда муайян фоиз олади.

"Бавария" Жексоннинг йиллик тахминан 8 миллион евро маошини ҳам тўлиқ қоплайди.

Ўтган мавсум АПЛда сенегалли ҳужумчи 30 ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 5 та голли узатма йўллади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!