Нидерландия сафарда очко йўқотди
УЕФА Миллатлар Лигаси 3-туридан ўрин олган Босния ва Герцеговина - Нидерландия учрашуви якунланди. Унда 0:0 ҳисоби қайд этилди.
Беллашув мезбонлар посбони Ибрагим Шехичнинг бир нечта сейвлари билангина ёдда қолди. Нидерландия кам ҳужум қилган бўлса, рақибига бундай имкониятни қолдирмади.
Ушбу натижадан кейин А лига 1-гуруҳида Нидерландия 2-ўринни эгаллаб турибди. Босния ва Герцеговина эса 4-поғонажа жойлашган.
- 90+4'

Учрашув якунланди! Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!
 - 90+2'
Ўйин сўнгида Бабель жамоасига ғалабани олиб бериши мумкин эди. Аммо у қулай позициядан зарба бера олмади.
 - 90'

Асосий вақтга 4 дақиқа қўшиб берилди.
 - 88'
Баҳс сўнгини меҳмонлар бироз фаол ўтказмоқда. Ғалаба уларга кўпроқ зарур.
 - 86'

Натан Аке ва Бабель ўйинга қўшилди. Уларнинг ўрнига Дэйли Блинд ҳамда Промес захирага олинди.
 - 85'
Жарима майдони марказига ташлаб берилган тўпни Френки дарвозага йўллади. Аммо унинг зарбаси йўлига ҳимоячилар тўғаноқ бўлди.
 - 84'
Хожик қанотдан яхши ёриб кирди. Аммо тўпни ўзидан бироз узоқлаштириб юборди.
 - 81'
Френки Де Йонг ўзининг чиройли ҳаракатлари билан зерикарли ўйинга безак киритишга ҳаракат қилмоқда.
 - 78'

Бурчакдан оширилган тўпни дарвозага йўллаган Люк Де Йонгнинг зарбасини ҳам Шехич бартараф эта олди.
 - 77'

Вейналдумнинг заргарона узатмасидан кейин дарвозабон қаршисида ёлғиз қолган Френкининг зарбасини дарвозабон қайтарди.
 - 75'

Пьянич ҳамда Крунич майдонни тарк этди. Уларнинг ўрнига Хожич ва Лончар ўйинга қўшилди.
 - 72'
Жарима майдони ичида Френки рақибига қарши қоида бузди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.
 - 69'

Жеконинг қулай узатмасидан кейин зарба позициясига чиққан Пьяничнинг уринишини дарвозабон қайтарди.
 - 68'
Ван Дейк елкама-елка курашда Жекога имконият қолдирмади.
 - 65'

Майдон эгалари бурчак зарбасидан наф чиқара олишмади.
 - 64'
Голландларнинг навбатдаги ҳужуми бесамар якунланди.
 - 61'

Милан Журич ўрнига Эдин Жеко майдонга тушди.
 - 59'
Меҳмонлар позицион ҳужум уюштирмоқда. Аммо ҳимоячиларнинг сергак ўйини жарима майдонига ёриб киришга имкон қолдирмаяпти.
 - 57'

Хажикадуничга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
 - 54'

Татар ўз ўрнини Хажиахметовичга бўшатиб берди.
 - 53'
Де Бур шогирлари эрта прессинг уюштирмоқда. Натижада, меҳмонлар ҳимоячилари саросимада қолмоқда.
 - 51'

Вейналдумнинг зарбаси аниқ, аммо кучсиз чиқди.
 - 50'
Френкининг жарима майдони ичига узатмасига шериги ета олмади.
 - 48'
Боснияликларнинг камсонли ҳужумларидан навбатдагиси ноаниқ пас туфайли узилиб қолди.
 - 46'

Иккинчи тайм бошланди!
 - 46'

Бўлимлар оралиғида майдон эгалари сафида ўзгариш: Колашинац Кадушич ўрнига ўйинга қўшилди.
 - 46'
Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!
 - 45'

Биринчи бўлимга вақт қўшиб берилмади. Танаффус!
 - 44'

Рақибига нисбатан қўпол ўйнаган Кадушич огоҳлантирилди. Тайм сўнгида голландларда стандарт вазият юзага келди.
 - 42'
Де Йонгнинг бош билан йўллаган зарбаси бироқ ноаниқ кетди.
 - 40'
Меҳмонларнинг бурчак зарбасидан жарима майдони ичида Промес тўпни қабул қилиб олди. Лекин ҳимоячилар унга зарба бериш имкониятини қолдирмади.
 - 38'
Де Бур шогирдлари яхши ҳужумлар уюштирмоқда. Бироқ бундан фойда чиқариш имкони бўлмаяпти.
 - 35'
Меҳмонларнинг навбатдаги ҳужуми ноаниқ узатма натижасида узилиб қолди.
 - 33'
Голлан ҳимоячилари сунъий офсайд яратишда яхши ҳаракат қилмоқда. Журич яна бир бор ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.
 - 32'
Де Рон марказда рақибига нисбатан бироз қўпол ўйнади. Ҳакам уни оғзаки огоҳлантирди.
 - 29'
Тезкор қарши ҳужумга ўтган меҳмонлар Промеснинг ноаниқ зарбаси туфайли ортга қайтишга мажбур бўлди.
 - 28'
Кутилмаганда мезбонлар ажойиб комбинация билан рақиб жарима майдонига ёриб кирди. Аммо ҳал қилувчи вазиятда бироз хотиржамликка йўл қўйишди.
 - 26'
Майдон эгалари ҳам биро муддат тўпни назорат қилишга ҳаракат қилмоқда. Аммо рақиб бунга имконият қолдирмаяпти.
 - 24'

Журич сунъий офсайд қурбони бўлиб қолди.
 - 23'
Ван Дейк қанотдан узатилган барча тўпларни қайтармоқда. Бугун мезбонлар ҳужумчиларига осон бўлмаслиги тайин.
 - 21'
Тўпни рақибидан тезда олиб қўяётган голландлар олдинга ўтишга шошилмаяпти.
 - 18'
Ван Дейк дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетаётган рақибини тўхтатди.
 - 16'

Боснияликларнинг бурчак зарбаси бесамар якунланди.
 - 13'
Меҳмонлар рақиб жарима майдони атрофида узатмалар амалга ошириб, қулай фурсат пойламоқда.
 - 10'
Нидерландияликлар рақиб устидан тўлиқ устунлик қилмоқда.
 - 8'
Меҳмонлар қанотларни тез-тез алмаштириб, рақибларини чарчатишга ҳаракат қилмоқда.
 - 5'
Де Врейнинг бош билан берган зарбасига аниқлик етишмади.
 - 3'
Майдон эгалари илк дақиқалардан тўп назоратини қўлга олишга ҳаракат қилмоқда.
 - 1'

Учрашув бошланди!
 - 0'
Футболчилар майдонга тушиб келди. Миллий мадҳиялар янгради. Старт учун барчаси шай!
 



Фикрлар