Нидерландия - Босния ва Герцеговина: Матнли трансляция
УЕФА Миллатлар Лигаси А лига гуруҳ босқичининг 5-туридан ўрин олган Нидерландия - Босния ва Герцеговина учрашувини ушбу саҳифа орқали матнли трансляцияда кузатиб боришингиз мумкин. Ўйиннинг хавфли вазиятларидан бохабар бўлиб туриш учун саҳифани янгилаб туриш тавсия этилади.
- 90+'

Ўйинга 3 дақиқа қўшиб берилди.
 - 88'

Саничанин огоҳлантирилди.
 - 86'

Промес бурчакдан узатма амалга оширди. Аммо ҳимоячилар яхши ҳаракат қилиб, тўпни узоқлаштирди.
 - 83'
Де Врейнинг қоида бузарлигидан сўнг, меҳмонлар стандарт вазиятга эга бўлди. Аммо бесамар.
 - 79'

Вейндал ва Депай захирадан ўрин олади. Анхолт ва Промес уларнинг ўрнида ҳаракат қилади.
 - 78'
Вишча ва Крунич ўрнига Татар ва Рахманович майдонга тушди.
 - 76'
Вейндалнинг жарима майдонига узатган тўпига ҳимоячилар биринчи чиқиб келди.
 - 73'
Ван де Бек ҳужумда фол ишлатди.
 - 71'
Бергейс қанотдан зарба йўллади. Кутилмаган йўналиш олган тўпни дарвозабон қайтариб юборди.
 - 68'

Классеннинг қўполлиги сариқ карточка билан жазоланди.
 - 65'

Хатебур ва Ван де Бек майдонга тушмоқда. Думфрис ва Вейналдум энди дам олиши мумкин.
 - 63'

ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Вишча шериклари томонидан узатилган тўпни голга айлантириб, ҳисобни қисқартирди.
 - 59'
Френки жарима майдонига тўпни узатди. Аммо ҳимоячилар тўпга биринчи бўлди.
 - 55'

ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Депай Думфриснинг навбатдаги узатмасини голга айлантирди.
 - 53'

Босниянинг бурчак зарбасини Крул ушлаб олди.
 - 51'
Депайнинг зарбасини яна дарвозабон бартараф этди.
 - 49'
Бергейснинг навбатдаги зарбасига аниқлик етишмади.
 - 47'
Бергейснинг зарбасини Шехич қайтарди.
 - 46'

Иккинчи тайм бошланди.
 - 45'

Танаффус.
 - 45+'

Жекога тиббий ёрдам кўрсатилди.
 - 45+'

Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.
 - 44'
Френки ҳам тўпни жарима майдонига узатиб кўрди. Аммо унинг уруниши ҳам бесамар кетди.
 - 43'
Пьяничнинг жарима майдонига узатган тўпини ҳимоячилар қайтариб юборди.
 - 41'
Депайдан ҳужумдаги фол.
 - 39'

Тодорович сариқ карточка ишлаб олди.
 - 36'
Бергейснинг зарбаси дарвозабоннинг қўлларига бориб тушди.
 - 33'

Круничнинг зарбасини Крул қайтариб юборишга эришди.
 - 31'
Крунич ҳужумда фол ишлатди.
 - 30'
Вейналдумнинг жарима майдони марказидан берган зарбасини дарвозабон ушлаб олди.
 - 27'

Люк де Йонгнинг зарбаси офсайд сабаб бекор қилинди.
 - 22'

Нидерландия бурчак зарбасини муваффақиятсиз амалга оширди.
 - 20'
Думфриснинг узатмасини ҳимоячилар қайтариб юборди.
 - 19'
Люк де Йонгнинг зарба беришига ҳимоячилар йўл қўймади.
 - 15'

Бергейс жароҳат олди.
 - 14'

ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Вейналдумдан дубль. Бергейснинг узатмасини Жоржиньо дарвозасига жойлаб қўйган.
 - 12'

Ходжич офсайдда қолиб кетди. Тўп яна голландларда.
 - 11'
Депайнинг зарбаси бироз ноаниқ кетди.
 - 10'
Классен ҳужумда фол ишлатди. Голландлар ҳужуми тўхтатилди.
 - 6'

ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Вейналдум Думфрис узатган тўпини бўш дарвозага жойлаб қўйди.
 - 4'
Пьяничнинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси ноаниқ кетди.
 - 4'
Вейндалнинг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди.
 - 2'
Дамфрис жарима майдонига тўпни узатди. Аммо ҳимоячилар тўпни қайтарди.
 - 1'

Ўйин бошланди.
 - 0'
Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. Миллатлар Лигасида 5-тур баҳслари давом этмоқда. Нидерландия учун ҳаёт-мамот масаласи ҳал бўлади. "Учар голландлар"нинг Босния ва Герцеговинага қарши баҳсини Абдулвосид Валихонов матнли трансляция тарзида эътиборингизга ҳавола этади.
 



Фикрлар