Неймарга нохуш хабар айтишди

  • 12 июль, 2023, 20:02
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Тўрт ой давомида жароҳатини даволатган Неймар ПСЖ қароргоҳига келиб, машғулотларга киришишдан олдин тиббий кўрик ва турли тестлардан ўтди.

Tecno

Ўтказилган текширувлар 31 ёшли футболчи тез орада машғулотларга кириша олмаслигини кўрсатди. Бу ҳақда L'Équipe нашри хабар тарқатди.

Неймарнинг АҚШ касалхоналаридан биридаги реабилитация жараёнида охирлаб қолди. Ҳужумчи ўтган мавсумнинг иккинчи ярмида жамоасига ёрдам бера олмаган эди.

ПСЖ раҳбарияти футболчи июль ойи давомида босқичма-босқич машғулотларга киришишини кутаётган эди. Бироқ, тиббий текширувларнинг натижаси салбий бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!