Неймар: Улар мени дўппослашмоқчи бўлишди

  • 17 декабрь, 2024, 12:30
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Ал-Ҳилол” юлдузи Неймар 2023 йилнинг ёзида ПСЖдан кетишига сабаб бўлган омиллар ҳақида гапириб берди. Бразилиялик футболчининг таъкидлашича, жамоасини ўзгартиришга парижлик фанатларнинг муносабати ҳам таъсир қилган.

Tecno

- ПСЖдаги биринчи йилим жуда ажойиб ўтган, мени клуб ходимлари ҳам, мухлислар ҳам жуда илиқ қарши олган. Охирги икки-уч йил бунақа бўлмади. Менга адолатсизлик қилишди. Ахир мен майдонда боримни бериб ўйнардим.

Фанатларнинг менга қилган муносабати ёқмади. Айниқса, улар уйимга бостириб киришга, мени ҳақорат қилишга ва дўппослашга урингани барчасидан ўтиб тушди. Улар барча чегаралардан ўтиб бўлди. Муносабатларимиз буткул бузилди, бироқ мен уларни ҳар доим ҳурмат қилганман.

Бундай мураккаб вазиятда ҳаммаси менинг клубдан кетишим билан тугагани ачинарли бўлди, - деди Неймар.

Неймар ПСЖда ўйнаган даврда жами барча турнирларда 173 та учрашувда иштирок этиб, 118 та гол ва 77 та ассист қайд этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!