
Неймар “Реал”да ўйнайди!
“Реал” клуби ҳомийси “Adidas” бренди жамоага ПСЖ ҳужумчиси Неймарни олиб келишга қарор қилди.
Парижликларнинг асосий ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг “Реал”га трансфери барбод бўлганидан кейин “Adidas” вакиллари “Қироллик клуби” президенти Флорентино Пересни жамоага Неймарни олиб келишга рухсат беришини сўрамоқда.
Неймар ўн йил давомида “Nike” фирмасининг “юзи” ҳисобланган. Охирги икки йилда бразилиялик юлдуз “Puma” билан ҳамкорлик қилмоқда.
Шунга қарамай, мазкур икки брендинг рақобатчиси бўлган “Adidas” мутасаддилари Неймарнинг ПСЖдаги аҳволи кўнгилдагидек эмаслигидан фойдаланиб, уни Мадридга кўчириб келмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, Неймар Парижга кўчиб кетгунга қадар, “Реал”нинг ашаддий рақиб – “Барселона” шарафини ҳимоя қилган.
Фикрлар